Жар ёқалаб мактабга қатнайдиган болалар. Ҳокимлик нима дейди?
Ижтимоий тармоқларда «Мактабга жар ёқалаб қатнайдиган болалар» сарлавҳаси остида Паркент тумани Чанги қишлоғи «Нуробод» маҳалласи Обишер кўчасида олинган расмлар кенг тарқалди ва кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан Паркент туман ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Чанги қишлоғи «Нуробод» МФЙ Обишер кўчасида 14 та хонадон мавжуд. Кўча 2018 йилда ташкил этилган. Ўқувчилар қийинчилик билан юраётган йўл маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган, аммо 2022 йил баҳор фаслидаги давомий ёғингарчиликлар сабабли йўлнинг катта қисмига жиддий зарар етган.
Бу кўчадан 8 нафар мактаб ўқувчиси Ҳисорак қишлоғида жойлашган 29-умумтаълим мактабига қатнашади. Ушбу мактабга бориш учун муҳокамаларга сабаб бўлган расмларда кўрсатилган йўлдан ташқари қўшимча хавфсиз йўл ҳам мавжуд. Обишер кўчаси билан мактаб орасидаги масофа 1.3 км ташкил этади.
«Туман ҳокимлиги мутасадддилари ушбу йўл ички йўллар балансига кирмаганлиги сабабли лойиҳа-смета асосида ички йўллар балансига киритилишини ҳамда қурилиш ишларида малакали мутахассислар жалб қилинишини, шунчаки шағал ташлаш орқали муаммога узил-кесил ечим топиб бўлмаслиги, ёмғирли мавсумларда бундай ҳолатлар яна такрорланиши мумкинлигини маълум қилади.
Қишлоқдаги бу вазият туман ҳокимлигининг тўлиқ назоратига олинган ва қурилиш ишлари учун лойиҳалаштириш ишлари бошланган. 2022 йил сўнгига қадар бу масалага ижобий ечим топилади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter