Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖАР Халқаро судга Исроил жиноятлари бўйича далилларни тақдим этди

ЖАР Халқаро судга Исроил жиноятлари бўйича далилларни тақдим этди

Жанубий Африка БМТ халқаро судига Исроил Ғазо секторида геноцидда айбланган даъвони тасдиқловчи далиллар меморандумини тақдим этди. Бу ҳақда республика президенти маъмуриятининг расмий баёнотида айтилади.

Баёнотда, суд қоидаларига кўра, меморандумни оммага эълон қилиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Бироқ, унинг умумий мазмуни ошкор қилинган. Қайд этилишича, ҳужжатда «Исроил ҳукумати геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияни бузганига оид далиллар мавжуд». Исроил Ғазо секторида Фаластин аҳолисига қарши қасддан геноцид қилиш ниятидаликда айбланади.

«Далиллар 750 дан ортиқ саҳифали матнда батафсил баён этилган, 4000 дан ортиқ расм ва иловалар билан тасдиқланган. Жанубий Африка меморандуми халқаро ҳамжамиятга Фаластин халқини эслаш, улар билан бирдамлик кўрсатиш ва фалокатни тўхтатиш кераклигини эслатади», — дейилади баёнотда.

2023 йил 29 декабрда Жанубий Африка Республикаси Ғазо секторидаги вазият юзасидан Гаагадаги Халқаро судга геноцид конвенцияси бўйича Исроилга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. ЖАРнинг фикрича, Исроилнинг хатти-ҳаракатлари геноциддир, чунки улар фаластинликларни гуруҳ сифатида йўқ қилиш ниятида амалга оширилмоқда.

Ўшандан бери 20 дан ортиқ штат даъвони қўллаб-қувватлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг