Жанговар тайёргарликдан ўтган шахс қидирилмоқда
![Жанговар тайёргарликдан ўтган шахс қидирилмоқда](https://static.xabaruz.com/crop/3/1/720_460_95_3171269907.jpg)
Тошкент вилояти ИИББ фуқаро Шоҳруҳ Шуҳрат ўғлига нисбатан қидирув эълон қилди.
Шаҳриёров Шоҳруҳ Шуҳрат ўғли – 19.06.1996 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Муқаддам Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Н.Маҳмудов кўчасида яшаган.
Аниқланган маълумотларга кўра, у ўзининг инстаграмдаги саҳифасида экстремистик мазмундаги материалларни жойлаштириш орқали тарқатиб келган ҳамда Суриянинг «Идлиб» шаҳрига жиҳод қилиш мақсадида кетиб, у ерда 40 кунлик (моаскар) бошланғич жанговар тайёргарликдан ўтган.
Мазкур ҳолатда юзасидан Ш.Шаҳриёровга нисбатан Ангрен шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 155(2)-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter