Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоавий иммунитет шаклланиши текширилади, тузалганлар учун реабилитация марказлари очилади

Жамоавий иммунитет шаклланиши текширилади, тузалганлар учун реабилитация марказлари очилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда жамоавий иммунитет шаклланиши назорат остига олинади. Шунингдек, коронавирусдан тузалганлар учун реабилитация марказлари очилади.

Президент иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида Санитария-эпидемиология хизматига (Юсупалиев) жамоавий иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш бўйича топшириқ берилган. Унга кўра, ҳар ҳафтада антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказишни ташкил этиши керак.

Шунингдек йиғилиш давомида ковидли пневмония бемор тузалганидан кейин ҳам ички органларда оғир асорат қолдириши таъкидлаб ўтилди.

Шу сабабли, Беҳзод Мусаев, Жамшид Қўчқоров ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ҳафта муддатда ковидли пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш вазифаси топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг