Жамоа 114 йиллик тарихида биринчи марта А Серияга чиқди
Италия B Серияси плей-офф ўйинида чемпионатнинг юқори дивизони — А Сериянинг 2020/21 йилги мавсуми сўнгги қатнашчиси номи аниқланди. Бу жамоа икки ўйин якунига кўра «Фрозиноне»дан устун келган «Специя» бўлди.
Биринчи ўйинда «Специя» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди, жавоб ўйинида Алессандро Неста бошчилигидаги «Фрозиноне» худди шу ҳисобда зафар қучди.
Регламентга кўра, қўшимча вақт белгиланмади (пенальтилар ҳам), жамоалар B Серияни қандай якунлагани ҳисобга олинди: турнир жадвалида 3-ўринни банд этган «Специя» («Фрозиноне» — 8-ўрин) А Серияга йўлланма олди.
Шу тариқа 1906 йилда асос солинган 114 ёшли «Специя» ўз тарихида илк марта А Серияда тўп сурадиган бўлди. У билан бирга бу йил юқори лигага «Беневенто» ва «Кротоне» ҳам кўтарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter