Жалолов, Батуров, Аҳмадалиев ва Тасмурадовга навбатдаги ҳарбий унвон берилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган боксчилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов ва Бобо-Усмон Батуровлар ҳамда бир қатор халқаро мусобақалар ғолиби Муроджон Ахмадалиев ва Қозоғистон Республикасининг Нур-султон шаҳрида бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича жаҳон саралаш мусобақасида «Токио-2020» олимпиадаси йўлланмасига эга бўлган Элмурат Тасмурадовларга навбатдаги ҳарбий унвон ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, боксчиларни тайёрлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган мураббий Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси Элшод Расулов ҳам Миллий гвардия қўмондонининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter