Наргиза Жаксибаева Осиё чемпиони бўлди
Ёш қиличбозлар халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этишмоқда. Ҳафта якунида ҳамюртларимиз нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.
Баҳрайнда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна бир олтин медаль қўлга киритилди. Сабля қуролида ўсмир қизлар тоифасида кечган баҳсда жаҳон чемпионати совриндори Наргиза Жаксибаева барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Тбилиси (Грузия) мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида рапирачи қизларимиз жамоавий дастурда шоҳсупага кўтарилишди. Ярим финалда Полшага имкониятни берган қизларимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда гонконглик тенгқурларидан устун келиб, бронза медалларига эгалик қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter