Жаҳоннинг энг бой кишилари бир йилда қанча топишади?
![Жаҳоннинг энг бой кишилари бир йилда қанча топишади?](https://static.xabaruz.com/crop/4/0/720_460_95_404027183.jpg)
Жаҳоннинг энг бой кишилари рўйхатини янгилаган «Forbes» журнали «Amazon» компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безосни яна биринчи ўринга лойиқ топди.
![](https://static.xabar.uz/uploads/6/720__-0lPhSi6ij24tuIyi76koK0fASKmMxxy.jpg)
Ўтган йили хотини билан ажрашиши бизнесменнинг даромадига салбий таъсир кўрсатмади: 2018 йили Безоснинг бойлигига яна 19 миллиард доллар қўшилиб, 131 миллиард долларга етди. «Amazon» капитал қиймати эса триллион долларгача ўсди.
![](https://static.xabar.uz/uploads/6/720__hiwBNTOTtm-MlkR82BNW0jIzoNvd6Sou.jpg)
«Forbes» жаҳоннинг энг бой аёлини ҳам аниқлади: «LʼOréal» косметика империяси вориси Франсуаза Беттанкур-Майерснинг бойлиги — 49,3 миллиард доллар. Бир йилда 7,1 миллиард доллар ишлаган Беттанкур-Майерс хоним жаҳоннинг энг бой кишилари умумий рейтингида 14-ўринни банд этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter