Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жаҳондаги энг аёвсиз» аксилкоррупция қонунлари қабул қилинади — Австрия

«Жаҳондаги энг аёвсиз» аксилкоррупция қонунлари қабул қилинади — Австрия

Фото: LiveJournal

Австрияда коррупцияга қарши курашишни янада кучайтирувчи қонунлар тўпламини қабул қилишга тайёргарлик кетмоқда. Бу ҳақда мамлакат Европа Иттифоқи ва Конституция ишлари вазири Каролина Эдтштадлер бугун, 12 декабр куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Аксилкоррупция қонунлари тўплами «жаҳонда энг аёвсиз» бўлишга даъвогар. Хусусан, қонунларда коррупцияга қарши моддалар кўпайтирилиб, улар бўйича жазолар кучайтирилади», — деди вазир.

Брифингда қатнашган адлия вазири Алма Задич 10 ва 11 январ кунлари қонунлар тўплами лойиҳаси ҳукуматнинг сайёр мажлисида муҳокама қилинганини айтди. Қонунлар лойиҳаларига сиёсий партиялар ва ОАВнинг молиялаштирилишини назорат қилиш ҳам киритилган.

«Сиёсатда катта тозалаш ўтказиш фурсати етди. Сиёсатчилар отни қамчилашлари учун бу чорлов. Коррупцияга қарши қонунчиликни кучайтириш ва ундаги бўшлиқларни тўлдириш томон қадам ташлаш ҳозир жуда муҳим», — деди адлия вазири.

Янги қонунда парламент депутатлигига ҳамда ҳукумат ва партияларнинг бошқа органларига номзодларнинг сайлов кампанияларини яширинча молиялаштирганлик учун жазо анча кучайтирилди, дея қўшимча қилди вазир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг