Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпиони бир умрга қамалиши мумкин

Жаҳон чемпиони бир умрга қамалиши мумкин

Фото: Associated Press

Буюк Британияда «Манчестер Сити» футболчиси Бенжамен Менди иши бўйича эшитувлар давом этмоқда.

Бенжамен Менди олти нафар қизнинг номусига тегишда айбланмоқда. Барчаси рост бўлса, футболчи бир умрга қамалади.

Marca ёзишича, 28 ёшли жаҳон чемпиони (Франция терма жамоаси таркибида) 5 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Буёғи айбловчи томон номусга тегиш бўйича нечта ҳолатни исботлай олишига боғлиқ...

Менди шу тобгача биронта айбловга иқрор бўлган эмас. Унинг суди 2023 йилнинг 24 январида бўлиб ўтади, футболчи август ойидан ҳибсда сақланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг