Жаҳон банки «Digital CASA» лойиҳаси доирасида Инҳа университети билан ҳамкорлик қилади
«Рақамли Марказий Осиё — Жанубий Осиё» (Digital CASA) лойиҳаси бўйича Жейн Тредуэлл бошчилигидаги Жаҳон банки миссияси ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган соҳаларни муҳокама қилиш учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюрди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
«Digital CASA» — Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини ягона рақамли хабга боғлайдиган трансчегаравий телекоммуникацион тармоқни яратишга қаратилган халқаро лойиҳадир.
Бу лойиҳа денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатларга интернетдан фойдаланишни такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг транзит салоҳиятини ривожлантириши кутилмоқда. Унинг асосида — Марказий ва Жанубий Осиё — икки минтақа ўртасида оптик толали линияни бирлаштириш ғояси ётади. Дастурдан кутилаётган натижа аллақачон аниқ — вилоят аҳолиси муқобил тармоқлар орқали кенг полосали ҳамёнбоп интернетга кириш имконига эга бўлишади.
IUTдаги учрашув давомида Жаҳон банки миссияси ахборот технологиялари бўйича мутахассислар тайёрлайдиган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолияти билан танишди.
Музокаралар давоимда томонлар «Digital CASA» лойиҳасининг 4-компоненти доирасида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилинди. Мазкур компонент рақамли тадбиркорлик, инсон капитали ҳамда рақамли кўникмалар ва бошқаларни ривожлантиришни назарда тутади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter