Жаҳон банки бошқарувига Трампнинг одами келди
АҚШ молия вазирининг халқаро масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Малпасс Жаҳон банки президенти этиб сайланди. Бу ҳақда банкнинг маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар тарқатди.
«Жаҳон банкининг ижрочи директорлари бугун бир овоз билан Дэвид Малпасснинг номзодини тасдиқлашди, у 2019 йилнинг 9 апрелидан бошлаб беш йил муддат банк президенти бўлади», — дейилади хабарда.
Малпасснинг номзодини АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилганди.
Жаҳон банкининг илгариги президенти Жим Ён Ким 2019 йилнинг 1 февралида истеъфога чиққанидан бери унинг вазифасини банк ижрочи директори Кристалина Георгиева бажариб келаётганди.
Жаҳон банки президенти банкнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади. Анъанага кўра, бу лавозимга кўпинча банкнинг энг йирик акциядори — АҚШ вакили сайланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter