Италиялик спортчи 36 йил муддатга четлатилди
Италиялик узоқ масофаларга югурувчи енгил атлетикачи Алессандро Бракони 36 йил муддатга спортдан четлатилди. Бу ҳақда Inside the Games хабар берди.
У 2058 йилнинг 23 мартида спортга қайта олади. Ўшанда 71 ёшда бўлади...
Ўтган йилнинг ноябрида Бракони допингдан фойдаланиш, тақиқланган моддаларни сақлаш ва уларни сотишга уринишда айбдор деб топилганди. Бунинг учун 12 йил муддатга дисквалификация қилинганди.
Бироқ Бракони марафонларда қатнашишда давом этган, жазонинг уч карра оширилишига шу сабаб бўлди. Бундан ташқари, у югуриш мусобақаларининг бирида волонтёр сифатида рўйхатдан ўтишга ҳам уринган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter