Италияда шифокорликка қизиқиш кучайиб кетди
Бу йил Италияда тиббиёт ва стоматология факультетларига кириш учун 68 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди. «Il Fatto Quotidiano» ёзишича, бу тарихий рекорддир.
Аммо тиббиёт ва жарроҳлик, шунингдек, стоматология йўналишларида қабул учун ажратилган ўринлар ўша-ўша — 13 мингтадан озроқ. Битта ўрин учун ўртача 5,2 нафар абитуриент курашаётганини англаш қийинмас.
Эътиборли жиҳати, Италия ҳукумати ва тиббиёт касаба уюшмалари бу соҳага мутахассислар етишмаслигидан шикоят қилишганди. Масалан, врач қабулида узоқ вақт кутиб қолишга айнан шу нарса сабаб бўляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter