Италияда кучли бўрон: қурбонлар бор
Италияда кучли бўрон дарахтларни қўпориб ташлаши ҳамда сел келиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Sabah.com» сайти.
Бўрон туфайли Италия собиқ бош вазири Берлусконининг яхтаси ҳам зарар кўрган. Ҳалок бўлганлар орасида қидирув-қутқарув гуруҳидан ҳам бир киши бўлган.
«РИА Новости»нинг хабар беришича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари бўрон оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланувчи бошқа ёрдам кўрсатиш хизматлари билан биргаликда 8 минг ёрдам кўрсатиш операциясини амалга оширган.
Фуқароларни муҳофазалаш хизмати кўрсатмасига кўра, мамлакат шимолидаги бешта ҳудудда хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Кучли ёмғирлар бугун ҳам Италиянинг кўплаб шаҳарларида кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter