Италияда ислом марказига ҳужум қилинди
Италия шимолидаги Рапалло шаҳрида жойлашган Ислом марказига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Италиянинг «ANSA» ахборот агентлиги маълумотларига таяниб, «Анадўлу» хабар бермоқда.
Марказ эшикларидан бирига зиён етказган кимса микрофон билан пулларни ўғирлаган.
Бузғунчи марказдаги Қуръони каримни йиртиб, муқоваси устига фламастерда хоч чизиб, уят сўзларни ёзган.
Бундай ҳолат ўтган ҳафта ҳам кузатилган экан.
Полиция воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter