Италия спорт мусобақалари тўхтатилиши ортидан келиб чиққан зарарни ҳисоблаб чиқди

Коронавирус тарқалгани боис миллий спорт мусобақаларининг тўхтатилиши туфайли Италия 60 миллиард евро (ёки мамлакат ЯИМ 3,8%) зарар кўриши мумкин, дея хабар берди «Sportando».
Коронавирус пандемияси туфайли Италия ҳудудидаги барча мусобақалар тўхтатилган. Маълумотларга кўра, мусобақаларнинг тўхтатилиши уларнинг ўтказилиши билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган тахминан 14 миллион кишига таъсир кўрсатади.
Хабарларга кўра, Италияда 175925 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 23227 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter