Истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар қимматлаб бормоқда
2023 йилнинг октябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
2023 йилнинг октябрь ойида истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 1 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9 фоизга етди.
Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 6,2 фоизга ўсган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter