Истанбулда ер қимирлади

Бугун, 19 июнь кундузги пайт Истанбулда ер ости силкинишлари қайд этилди.
Ҳукумат хабарига кўра, зилзила магнитудаси 3,9 балл атрофида бўлиб, маркази Мармар денгизининг тахминан етти километрли чуқурлигида жойлашган.
Зилзила Босфорнинг ҳар икки соҳилида сезилгани айтилмоқда, аксарият шаҳарликлар хонадон ва ишхоналарини тарк этиб, кўчаларга чиқишган.
Дастлабки маълумотларга кўра, талафот ва вайронагарчиликлар йўқ. Туркия ИИВ тезкор хизматларга зилзиланинг салбий оқибатлари ҳақида мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter