Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 2,6 мингдан ошган

Фаластин ССВ берган маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазо секторига қилган қуролли ҳужуми ортидан ҳалок бўлганлар сони 2 600 нафардан, ярадорлар эса 10 минг нафардан ошган.
Исроил томонидан эса 1 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Кеча, 15 октябрь куни Исроил ноқулай об-ҳаво туфайли Ғазодаги қуруқликдаги операцияни кейинга қолдиргани айтилган эди.
Ўз навбатида, Исроил Ғазода қуруқликдаги операцияни бошласа, Эрон урушга аралашиш билан таҳдид қилди. Ахиос порталига кўра, огоҳлантириш Эрон ТИВ раҳбари билан учрашув ўтказган БМТ махсус координатори орқали етказилган. Аввалроқ, Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси Исроилни уруш жиноятларида айблаб, бунинг оқибатлари ёмон бўлишидан огоҳлантирганди.
БМТ, айни пайтда Ғазо секторида оғир гуманитар вазиятни эълон қилди. Ғарб давлатлари Мисрни Ғазо секторидан ягона чиқиш йўли - Рафаҳ чегара пунктини очишга чақирган.
NBC телеканали эса Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти бугун, 16 март куни эрталаб соат 9:00 да чет эл фуқароларининг чиқиши учун очилишини, шу билан бирга инсонпарварлик ёрдами ҳам қабул қилиниши ҳақида хабар тарқатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter