Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиақатновлар бекор қилинмаган – Элчихона

Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиақатновлар бекор қилинмаган – Элчихона

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. Унда Исроилдан Ўзбекистонга авиақатновлар ҳақида маълумот берилади.

«Ҳозирги кунга қадар Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиа рейслар бекор қилингани йўқ. Кетиш истагидагилар бемалол авиачипта олиб учишлари мумкин. Ўзгаришлар тўғрисида хабар берилади», – дейилади расмий хабарда.

Элчихона, шунингдек, жамоатчиликдан Ўзбекистон фуқаролари бўлган яқинлари, дўстлари ёки танишлари йўқолгани, яралангани ва бошқа маълумотлар ҳақида консуллик бўлимини ўз вақтида хабардор қилишларини сўрамоқда.

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун эса телефон рақамини қолдирган (+972 54 485 1397).

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 октябрь куни ҳам «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Airbus-A321 самолёти HY301 Тошкент–Тел-Авив йўналиши бўйича авиақатновини амалга оширган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг