Исроилда йирик ўрмон ёнғини содир бўлмоқда

Исроилнинг марказий ва жанубий ҳудудларида кенг масштабли ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда.
Мамлакатдаги айрим йўллар ёпилган. Улар орасида Тел-Авив ва Қуддусни боғлайдиган Исроилнинг асосий, 1-магистрал йўли ҳам бор. Ёнғинларни бартараф этиш учун 119 та ёнғин ўчириш бригадаси, 10 та самолёт ва вертолёт, шунингдек, полиция, ҳарбийлар ва кўнгиллилар ишга тушган. Исроил ҳукумати Греция, Болгария, Хорватия, Италия ва Кипрдан халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилган ва ёрдам бугун, 1 май куни келиши кутилмоқда.
Иерусалимнинг ёнгин-қутқарув хизмати раҳбари Шмулик Фридман, мазкур ёнғинлар Исроил тарихидаги энг катта ёнғин бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Месилат-Циона ҳудудидаги ёнғинлар эрталаб бошланган ва шамол туфайли ғарбга тарқалган, кейинчалик йўналишини ўзгартириб, шарққа тарқала бошлаган.
Шунингдек, кучли иссиқлик ҳаво вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Ҳозирда ёнғиннинг сабаблари аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter