Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил таклифга рози бўлди. ҲАМАСчи?

Исроил таклифга рози бўлди. ҲАМАСчи?

Фото: pixabay

Исроил воситачиларнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифига рози бўлди. Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мажид ал-Ансорий маълум қилди.

Унинг қайд этишича, бунга ҲАМАС ҳаракатидан ҳам дастлабки ижобий муносабат билдирилган.

«Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифга рози бўлди ва биз бунга ҲАМАСдан дастлабки ижобий муносабатни олдик», — деди Қатар ТИВ вакили.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 25 900 нафардан ошган.

ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можаро 2023 йилнинг октябридан бери давом этмоқда. Исроил Ғазо секторига аёвсиз ҳаво зарбалари бериб, кейин қуруқликдаги операцияни бошлади. Орада томонлар қисқа муддатли сулҳ тузишди, бироқ кейин можаро яна қайтадан бошланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг