Исроил махсус кучлари Ибн Сино касалхонасида уч кишини ўлдирди
Исроил армияси ўз махсус кучлари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳридаги Ибн Сино касалхонасида операция ўтказгани, натижада у ерда яширинган уч киши ўлдирилганини тасдиқлади.
Видеокузатув камераси тасвирларида фуқаролик кийимидаги одамлар – эркаклар ва аёллар (баъзилари шифокорлар кийимида) қўлларида қурол билан коридор бўйлаб кетаётганини кўриш мумкин.
Фаластин манбалари фуқаролик кийимидаги исроиллик аскарлар шифохона биносига бостириб кириб, уч йигитни ўлдиргани ҳақида хабар берди. Фаластин ҳукумати Исроилни гуманитар ҳудудда яна бир қатлиом содир этишда айблади.
Исроил томонига кўра, ҳалок бўлган уч киши ХАМАСга бўйсунувчи гуруҳига алоқадор бўлган ва улар касалхонада беморлардан бўлмаган, фақат бино ичида яширинган. Исроил мудофаа кучлари ўз баёнотида ҳалок бўлган ҲАМАС аъзоси ўтган йилнинг 7 октябрида Исроилга ҳужум уюштирган ва ташкилотчилардан бири бўлганини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter