Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди
Профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Юртдошимиз ўзининг учинчи жангини 8 июнь куни Нью-Йорк шаҳридаги «Мэдисон Сквер Гарден» аренасида ўтказади.
Ушбу бокс кечасида Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қиладиган бўлди. Гонсалес шу пайтгача 35 марта жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (13 нокаут) ва 12 бор мағлубиятга учраган.
Шу кеча марказий жанг ярим ўрта вазннинг таниқли боксчилари қозоғистонлик Геннадий Головкин ва канадалик Стив Роллс ўртасида кечади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter