Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ФАТҲ генерали уйига ҳужум қилди. Қўмондоннинг фарзанди ҳалок бўлди

Исроил ФАТҲ генерали уйига ҳужум қилди. Қўмондоннинг фарзанди ҳалок бўлди

Исроил кечаси Ливан жанубидаги Фаластин лагерига зарба бериб, ФАТҲ ҳарбийлашган қаноти етакчиларидан бири Мунир Ол-Мақдани нишонга олди.

Ол-Мақда Ливандаги энг йирик фаластинлик қочқинлар лагери Айн ал-Ҳилведа яшаган, у Саида шаҳри яқинида жойлашган (мамлакатда 12 та лагерь мавжуд). Маълум қилинишича, лагерга қилинган ҳужумда беш киши, жумладан қўмондоннинг ўғли ҳалок бўлган, генерал-майорнинг ўзи эса яраланган. Reuters агентлигининг ёзишича, Ол-Мақданинг тақдири номаълум.

ФАТҲ ҳаракати Фаластин озодлик ташкилотининг асосий бўлинмаларидан бири бўлиб, унинг раиси мамлакат президенти Маҳмуд Аббос ҳисобланади. ФАТҲ гуруҳи пойтахти Рамаллоҳ бўлган Ғарбий Соҳил минтақасини, «Ҳамас» ташкилоти эса Ғазо секторини назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 октабрга ўтар кечаси Исроил армияси Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ»нинг чегара ҳудудларидаги марраларига қарши қуруқликдаги операция бошлаганини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг