Исроил армияси Ғазо секторидан кейин Ливанга ҳужум қилди
Исроил 7 апрелга ўтар кечаси Ҳамаснинг Ғазо секторидаги объектлари, кейин эса Ливандаги нишонларгазарба берди.
Исроил ҳарбийларига кўра, улар Ливан жанубидаги «Ҳамас террорчи ташкилотининг инфратузилма объектларига» ҳужум қилган.
Al Hadath телеканали гап Тир шаҳри ҳудуди ҳақида кетаётганини билдирмоқда. Унинг манбасига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари олтита ракета зарбасини амалга оширган.
Бундан ташқари, Исроил армияси Ғазо секторига янги ҳужум уюштирди. Аввалига 7 апрелга ўтар кечаси иккита туннель ва Ҳамаснинг қурол ишлаб чиқарувчи заводига зарба берган. Исроил армиясининг маълум қилишича, иккинчи зарба пайтида ер ости қурол заводи, яна учта қурол ишлаб чиқарувчи завод ва туннель йўқ қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter