Испанияда ҳайдовчисиз автобус йўналишга қўйилди (видео)

Европада биринчи бўлиб, Испаниянинг Малага шаҳрида ҳайдовчисиз автобус йўналишга қўйилди. Ҳозирча, қонун чеклови боис, автобусда ҳайдовчи ҳам бор, бироқ у машина бошқарувини шунчаки кузатади, холос.
Узатгич ва камералар ўрнатилган автобус Малага маркази ва портни боғловчи 8 километрлик йўналишга қўйилган. Кунига олтита рейс амалга ошириляпти.
Қизил ва яшил чироқлар сигналларини автобус светофорга ўрнатилган махсус узатгичлардан қабул қилади. Автобус, ёзилган ахборот билан бирга, сунъий интеллект воситасида бошқарилади.
12 метр узунликда транспорт воситаси бошқа автобуслардан деярли фарқ қилмайди, 60 йўловчини сиғдиради. Ишлаб чиқарувчи — Испаниянинг «Iriza» компанияси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter