Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испания яқин ҳафталарда Фаластин давлатини тан олиши кутилмоқда

Испания яқин ҳафталарда Фаластин давлатини тан олиши кутилмоқда

Испания бош вазири Педро Санчес.

Фото: Middle East Monitor

Испания бош вазири Педро Санчес Яқин Шарқдаги вазиятни таҳлил қилиш, Мадрид позициясини белгилаб олиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида европалик қатор етакчилар билан Брюсселда икки томонлама учрашувлар ўтказди, деб хабар берди Euractiv.

Нашр манбаларига кўра, Европа Иттифоқидаги бошқа мамлакатлар Испаниянинг позициясига қўшиладими-йўқми, бундан қатъи назар, испан ҳукумати сиёсий қарорга келиб бўлган — Санчес яқинда баёнот берганидек, Испания амалдаги олти ойлик якунига қадар Фаластин давлатини тан олиш бўйича дадил қадамни ташлайди.

Испания парламенти томонидан 2014 йилда қўллаб-қувватланган ва яқинда ўтказилган кўплаб сўровларда мамлакат аҳолиси томонидан кучли қўлловга эга бўлган ушбу қарор «бир неча ойларда эмас, балки бир неча ҳафталарда қабул қилинади», дейилади манбаларда.

Европа Иттифоқининг яна бир мамлакати — Ирландия яқин ҳафталарда Фаластин давлатини тан олиши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг