Испания туризм солиғини икки баробар оширди

Испания туризм қўмитаси Майорка, Форментера ва Ибиза каби ҳудудларда таътилга келадиган сайёҳлар учун солиқни икки баробарга оширди.
Нархли солиқ солиш киши бошига 4 евродан бошланиб, сайёҳлар афзал кўрган таътил шаклига қараб ўсиб бораверади. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Бундай йўл тутилиши сайёҳларга қулайлик яратиш, дам олиш ҳудудларини тоза ва озода сақлаш, хизмат сифатини янада яхшилашдан иборат. Мавсумдан ташқари пайтларда киши бошига 50 центдан 2 еврогача солиқ солинади. 15 ёшдан кичик болаларга солиқ солинмайди.
Майорка оролида 9 кундан ортиқ қоладиган сайёҳларга эса 50 фоизлик чегирмалар жорий этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter