Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исмини айтишни истамаган сартарош эвакуация қилинганларга текин хизмат қилмоқда

Исмини айтишни истамаган сартарош эвакуация қилинганларга текин хизмат қилмоқда

Маълумки, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги сув омборида сув чиқиши юзага келиб, ушбу туманнинг Кўрғонтепа, Юртдош ва Дўстлик маҳаллалари аҳолисини хавфсиз жойга кўчириш, эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда, Сардоба тумани Пахтаобод шаҳарчасидаги 6-умумтаълим мактаби биносига 400 дан зиёд аҳоли жойлаштирилган бўлиб, уларга етарлича шарт-шароитлар ёратиб берилган. Эътиборли жиҳати шундаки эвакуация қилинган аҳолига шу жойнинг ўзида маиший хизмат кўрсатилмоқда экан.

— Сирдарёликлар бошига келган бу мусибатда ҳамма ўзининг беминнат ёрдамини беришга ошиқмоқда, — дейди сардобалик сартарош. — Ҳар ким ўз имконияти даражасига ёрдам кўрсатмоқда, мен ҳам ўз хунарим билан аҳолига хизмат кўрсатишни мақсад қилдим.

Суҳбат давомида ушбу хожатбарор сартарош нафақат бу ерга келтирилганлар, балки Пахтабод касб-ҳунар коллежи биносига жойлаштирилган аҳолига ҳам бепул хизмат қилиб келаётганини таъкидлади.

Cирдарё вилояти Ахборот ва оммавий
коммуникациялар бошқармаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг