Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилинди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, 2 сентябрь санаси Биринчи Президент Хотираси куни сифатида нишонланади. Мамлакатимиз тарихини, Ислом Каримов хизматларини эъзозлаш халқимизга, ёшларимизга маънавият етказади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқида Биринчи Президентимиз бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги асрий орзумизни амалда таъминлаган оламшумул воқеа эканини таъкидлади.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter