Исландия БМТда АҚШнинг ўрнини эгаллади
АҚШ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан ажраб чиққанидан кейин унга Исландия аъзо бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
АҚШнинг ўрнини тўлдириш учун БМТ Бош Ассаблеясида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, янги аъзо сифатида Исландия давлати қабул қилинди.
Исландия Бош Ассамблеяда БМТнинг 172 аъзосининг қўллаб-қувватлаши туфайли Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга қабул қилинди.
Маълумот учун, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 2006 йили ташкил этилган. Кенгашга аъзолик уч йил давом этади.
47 та аъзоси мавжуд бўлган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳар йили уч марта мажлис чақиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter