Ишсиз шахсларга нафақа тайинлаш шартлари қандай? Мутахассис жавоб берди
АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Мен ҳеч қаерда ишламайман. Моддий аҳволим оғир. Эшитишим бўйича қонунчиликда ишсиз шахсларга нафақа тўланар экан шу тўғрими?
Ўзбекистон Респубикаси Меҳнат кодексига кўра ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Қарамоғида 3 тагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади.
Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.
Ассалом алайкум. Қандай ҳолларда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин? Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.
Агар қонунчиликда содир этилган ҳуқуқбузарлик учун транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўллаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилиши мумкин. Бошқа ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига тегишли ёзув киритилади ва талон ҳайдовчига қайтариб берилади.
Масалан: хавфсизлик камари тақмаганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш мумкин эмас.
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади чунки, ушбу ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
Фуқароларга эслатиб ўтиш керакки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси фақат суд томонидан қўлланилади
Дори воситаларини ҳеч қандай қўлланмасиз, дорихоналар ёки уларнинг филиалларидан ташқарида, яъни кўча-куйда сотаётган шахсларга кўп дуч келаяпман. Қонунчиликда ушбу ҳолатлар бўйича қандай жавобгарлик чоралари мавжуд?
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснин 1651-моддасига кўра дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Ушбу қилмиш ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан
100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса Жиноят кодексининг 1863-моддасига кўра:
- БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима
- 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
- 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш
- 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter