Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишончномани онлайн расмийлаштириш нархи маълум қилинди

Ишончномани онлайн расмийлаштириш нархи маълум қилинди

Эртага, 1 сентябрдан бошлаб автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали ҳам масофадан, ҳам ўзингизга қулай нархда расмийлаштирсангиз бўлади.

Яъни ҳайдовчилар ишончнома олиш учун нотариал идора излаб юришмайди, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда ҳам туришмайди. Барча жараёнлар онлайн амалга оширилади.

Ҳужжат унутиб қолдирилганида ҳам муаммо юзага келмайди. Чунки ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи – БҲМ нинг 3 баравари – 900 минг сўм) белгиланган.

Бунда давлат божи:

1 ойгача бўлган муддатга – 10 % (90 минг сўм);

6 ойгача бўлган муддатга – 50 % (450 минг сўм);

3 йилгача бўлган муддатга – 100 % (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг