Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишончнома бекор қилиниши, янги портал ташкил этилиши мумкин

Ишончнома бекор қилиниши, янги портал ташкил этилиши мумкин

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада айрим ҳаракатлар учун нотариал тасдиқланиши шарт бўлган талабларни бекор қилиш масаласи ҳам кўзда тутилган. Жумладан, яқин қариндошлар ўртасида мол-мулкдан фойдаланиш учун нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ишончнома бекор қилиниши таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, лойиҳада Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқароларига бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган «Advice.uz» интерактив ахборот порталини ташкил этиш ҳам ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг