Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби бўлди
Бугун, 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Конференция кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерацияга бош котиб сайлашдан иборат эди. Шуни инобатга олган ҳолда йиғилиш иштирокчиларга ўзбек теннисининг ёрқин вакилларидан бири, бугунги кунда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори сифатида фаолият олиб бораётган Ирода Тўлаганова номзоди илгари сурилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби лавозимига сайланди.
Маълумот учун, Ирода Тўлаганова 1982 йилнинг 7 январида таваллуд топган. Теннисчилик фаолияти давомида яккалик баҳсларида 3 та WTF, 3 та ITF турнирларида ғалаба қозонган. Жаҳон рейтингида 16-ўрингача кўтарилган. «Ўзбекистон ифтиҳори» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали соҳибаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter