Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президентлигига сайланди
Ўзбек тенниси афсонаси Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди.
Маълумот учун, Тўлаганова бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон теннис федерациясининг Бош котиби лавозимида ҳам ишлаб келмоқда.
Ҳамюртимиз ўтган йилнинг 1 декабр куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда Осиё теннис федерациясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган эди. Ортда қолган вақт мобайнида юртдошимизнинг самарали фаолияти уни халқаро ташкилотнинг вице-президентлик даражасига кўтарди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ирода Тўлагановани халқаро лавозимда иш бошлаётгани муносабати билан келгусидаги фаолиятида омадлар ёр бўлишини тилаб қолади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter