Саммит сабаб Тошкентда қатор кўчалар 2 кунга ёпилади (рўйхат)
Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилиши муносабати билан 8-10 ноябрь кунлари қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:
- Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;
- Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
- Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;
- Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;
- Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;
- Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;
- Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;
- Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter