«Ипотека-банк» фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирди
Маълум бўлишича, айрим кимсалар томонидан ўзларини Ипотека банк ходими деб таништирган ҳолда, фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга ўз уйларини сотиш ва ипотека кредитига янги турар жой олиш каби таклифларни билдириш ҳолатлари учрамоқда.
«Ипотека-банк» АТИБ матбуот хизмати хабарига кўра, бу шахслар банк ходимлари эмас, балки улар ёлғиз ёши катта фуқароларни ишончига кириб алдов йўли билан уларни турар жойларига эга бўлаётган фирибгарлардир.
«Ипотека-банк» АТИБ филиаллари ва банк хизматлари марказлари томонидан бугунги кунда аҳоли учун бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлари ажратиб келинмоқда.
Бироқ, ипотека кредитларини ажратилишида банкимиз ходимлари фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, банк маҳсулотларини тарғиб қилиш ишларини амалга оширмайди.
Барча ипотека кредитлари тўғрисидаги маълумотларни банк сайти, ташкил этилган Contact–маркази ва банк филиаллари орқали олиш имкони мавжуд.
Фуқаролар томонидан аризалар фақатгина филиаллар ва банк хизматлари марказлари орқали қабул қилиниб, кўриб чиқилади. Кредит ажратиш бўйича қабул қилинган қарорлар фуқароларнинг телефон рақамларига смс кўринишида жўнатилади.
Сиздан, юқоридаги каби ҳолатга дуч келсангиз, яъни хонадонингизга номаълум шахслар Ипотека банк номидан келиб, турли хил кредит маҳсулотларидан фойдаланишни тарғиб қилса, банкнинг 1233 қисқа рақамига ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришингизни сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter