Ўзбекистонда 2021 йилда ўзлаштириладиган инвестиция миқдори маълум қилинди

Жорий йилда 23 миллиард доллар миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектлари ишга туширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган селектор йиғилишида маълум қилинди.
Xabar.uz мухбирининг хабар беришича, инвестициялар доирасида фармацевтика – 13 та, электротехника – 12 та, тўқимачилик ва чарм – 10 тадан, ипак ва қоракўл саноатида – 8 та йирик лойиҳа ишга туширилади.
Йил якунига қадар 17 миллиард доллар экспортни таъминлаш ҳамда 5 миллиард доллар тўғридан-тўғридан хорижий инвестиция жалб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Шавкат Мирзиёев иштирокида селектор йиғилиши ўтказилмоқда. Унда давлат раҳбари ички ишлар соҳасида қилинадиган ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда «Малика», «Пойтахт» бизнес мажмуаси, «Белдирсой» ва «Чорвоқ» дам олиш масканлари инвесторларга сотилиши маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter