Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Интер Майами» Олтин тўп соҳибини ўз сафига қўшиб олади

«Интер Майами» Олтин тўп соҳибини ўз сафига қўшиб олади

Хорватия терма жамоаси сардори ва «Реал» афсонавий ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини АҚШда давом эттириши кутилмоқда. «Mundo Deportivo» хабарига кўра, у «Интер Майами» билан бир йиллик шартнома имзолаб, йилига 2,5 миллион доллар маош олади.

Қизиғи шундаки, трансфер ташаббускори Лионель Мессининг ўзи бўлган. Унинг таклифига жавобан клуб президенти Дэвид Бекхэм: «Мен ҳам Модрични жамоамда кўришни анча вақтдан бери хоҳлардим», — деган.

Маълумот учун, ҳозирда «Интер Майами»  сафида Месси, Суарес, Бускетс ва Жорди Альба каби юлдузлар бор. Эндиликда улар қаторига Лука Модрич ҳам қўшилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг