Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инҳа университети масофавий таълимни йўлга қўйди. Маърузалар TAS-IX зонасига жойлаштирилади

Инҳа университети масофавий таълимни йўлга қўйди. Маърузалар TAS-IX зонасига жойлаштирилади

Фото: Инҳа

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар учун TAS-IX зонасидаги видео маърузаларни исталган вақтда ёзув шаклида томоша қилиш имкониятини берадиган янги платформа синовдан ўтказилди. Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Университет мутахассислари қисқа вақт ичида масофадан таълим бериш платформасини - IUT-DES «IUT Distance Education System»ни яратдилар. Бундай тизим ўқитувчиларга масофадан туриб таълим бериш имкониятини беради: тайёрланган видео маърузалар ва тақдимотларни талабалар ўзлари истаган қулай вақтда кўришлари мумкин бўлади.

«Платформани ишлаб чиқиш жараёнида биз вилоятларда истиқомат қиливчи талабаларда ҳар доим ҳам Интернет тезлиги юқори эмаслигини ҳисобга олганмиз. Шу сабабли биз дарсларни онлайн олиб бориш маъқул эмас, деб қарор қилдик. Биз уларни видеоёзувлар шаклида юклаймиз. Шунингдек, университет маълумот марказининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда биз тизимни TAS-IX зонасига жойлаштирдик, унга кўплаб провайдерлар бепул кириш имкониятига эга. Тизимга кириш учун ҳар бир талаба шахсий логин ва пароли орқали рўйхатдан ўтади», - деди Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ахборот- Компютинг Маркази (АКМ) раҳбари Канат Сембиев.

Университет аудиторияларидан бирида видео маърузаларни ёзиш учун махсус студия жиҳозланган.

«Ўтган ҳафта барча тест ишлари олиб борилди. 21 мартдан бошлаб Университет ўқитувчилари веб-сайтга керакли таркибни юклай бошладилар. Шунингдек, мутахассислар тизимга ҳудудлардан, хусусан Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидан кириш имкониятларини синаб кўрдилар. Ҳаммаси барқарор ишламоқда. Жараён давомида биз платформанинг ишлашини ҳам кузатиб борамиз», деди АКМ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 17 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети в.б ректори Музаффар Жалаловнинг буйруғи билан 80 фоиз Университет ҳодимлари масофадан туриб иш жараёнини бажаришмоқда ва айримлари меҳнат таътилига чиқарилган. Таъкидланишича, университет ўқитувчиларининг 30 фоизини ташкил этувчи хорижий ўқитувчи-профессорлар Ўзбекистон ҳудудини тарк этмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг