Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инфекционист «эпидемия» билан «пандемия» ўртасидаги фарқни тушунтириб берди

Инфекционист «эпидемия» билан «пандемия» ўртасидаги фарқни тушунтириб берди

Фото: «Focus.ua»

Куни кеча Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан эълон қилинган коронавирус пандемия эпидемиядан асосан терминология нуқтаи назаридан фарқ қилади, деб ҳисоблайди француз инфекционисти, Тиббиёт миллий академияси аъзоси Фабрис Брикер.

ЖССТ 11 март куни янги коронавирус пандемиясини эълон қилди. Дунё бўйича 100 дан ортиқ давлатда қарийб 120 минг киши касалланди, аксарияти тузалди, 4 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди.

«Пандемия» — асосан жўғрофик тушунча. У икки ёки ундан ортиқ қитъани эгаллаганда қўлланилади. Коронавирус эса бешта қитъанинг бешаласида ҳам қайд этилди (аҳоли истиқомат қилмайдиган Антарктида бундан мустасно)», — дейди Брикер «Europe1» радиостанцияси эфирида.

Жўғрофиядан ташқари олим пандемия учун хос бўлган яна бир жиҳатга эътибор қаратди: «ушбу турли ҳудудларда вируснинг юқиши».

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг