Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда 5,4 балли зилзила кузатилди

Индонезияда 5,4 балли зилзила кузатилди

Фото: «AA.com»

Индонезияда 5,4 балли зилзила кузатилди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.

Индонезия Метеорология, иқлим ва геофизика ташкилоти (BMKG)дан маълум қилинишича, табиий офат Тамбрау шаҳридан 69 километр жанубий-ғарбда, ернинг 20 километр қаърида юзага келган.

Зилзила оқибатида ҳалок бўлган ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, шу йил июль ойи охири ва август ойи бошларида Ломбок оролида 6,3, 6,9 ва 7 балли зилзила содир бўлган, бунинг оқибатида 563 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг