Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезия соҳилларида яна кучли зилзила рўй берди

Индонезия соҳилларида яна кучли зилзила рўй берди

Фото: «РИА Новости»

Индонезиянинг Флорес денгизи соҳилларида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Зилзила бугун, 17 август куни Бутунжаҳон координациялашган вақт бўйича 15:35 да рўй берган. Ер ости силкинишлари эпимаркази Индонезиянинг Комодо оролидан 135 км. шимолда ва Макасар шаҳридан 255 км. жанубда бўлиб, 546 км. чуқурликда жойлашган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, зилзила Бали оролида сезилган.

Ўз навбатида АҚШ геологик хизмати «USGS» зилзила 6,5 магнитудали бўлганини хабар қилмоқда.

Қурбонлар, талофотлар ва цунаами хавфи ҳақида эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Индонезия шимолидаги Ломбок оролида 7 балли, ундан сўнг 5,4 ва 4,3 балли зилзилалар кузатилган эди. 9 август куни айнан ўша оролда яна 6,2 балли зилзила рўй берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг