Имомали Раҳмон: «Ислом Каримов очарчилик даврларида Тожикистонга катта ёрдам берган»

1990-йилларда Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрида даҳшатли очарчилик юзага келди. Вазият шундай мураккаб эдики, одамлар нонга навбатда турганларича ўлиб қолар эди. Ўша оғир дамларда халқ учун нон керак эди, фақат ва фақат нон зарур эди! Кўлоб аҳли об-ҳаво ноқулай келмаслигини Яратгандан илтижо қилиб сўрашарди.

Ислом Абдуғаниевич ва бутун ўзбек халқи ҳар куни тожикистонликлар учун Термиздан Кўлобга 17 вертолёт ун жўнатарди. Яхши эслайман, болалар учиб ўтаётган вертолётларни санардилар: агар бугун 17 та ваертолёт қўнса, демак нон заводи ишлайди ва улар очликдан ўлмайдилар...
Имомали Раҳмон, Тожикистон Республикаси Президенти
1998 йил, январь
Манба: mustaqillik-asoschisi.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter