Имо-ишоралар тилига давлат тили мақоми берилди — Жанубий Африка
Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса мамлакат парламенти конституцияга киритган ўзгартишларни тасдиқлади, унга кўра, жанубий африкаликларнинг имо-ишоралар тили давлат тили мақомига эга бўлди. Бу ҳақда «Business Tech» хабар берди.
ЖАРнинг Ғарбий Кап вилояти ҳукумати жанубий африкалар имо-ишоралар тили у шакллантирилган инглизча талқиндан ўзига хос лингвистик тузилмаси билан фарқланувчи алоҳида тил эканини белгилаганидан сўнг ушбу қарорга келинган.
ЖАР — давлат тиллари сони бўйича рекордчилардан саналади. Энди уларнинг сони 12 тага етди. Имо-ишоралар тилидан ташқари, африкаанс, инглиз, жанубий ндебеле, сото, шимолий сото, свази, тсонга, тсвана, венда, коса ва зулу тиллари давлат тили мақомига эга. Қўшни Зимбабведа ҳам имо-ишоралар тили давлат тили ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter