Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск Павел Дуровнинг қўлга олинишига изоҳ берди

Илон Маск Павел Дуровнинг қўлга олинишига изоҳ берди

Х ижтимоий тармоғи эгаси, миллиардер Илон Маск Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ берди.

«Мана бу ерда (АҚШ Конституциясига) биринчи тузатишнинг рекламаси. У жуда ишонарли», - деб ёзди у Х тармоғида Дуровнинг ҳибсга олинишига жавобан.

Маск шунингдек, 2030 йилга бориб Европада мемларга «ёқтириш» тугмасини босганлар қатл этилиши мумкинлигини ҳақида истеҳзо билан ёзган. 

АҚШ Конституциясига киритилган биринчи ўзгартириш Ҳуқуқлар Биллининг бир қисмидир. Бунда АҚШ Конгресси (бошқа нарсалар қатори) сўз ва матбуот эркинлигини бузмаслигини таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг