Илон Маск Дуров ва Цукерберг ўртасидаги фарқни тушунтирди
Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp) раҳбари Марк Цукерберг ҳам худди Телеграм асосчиси Павел Дуров каби ҳибсга олинмайди, — деди Х ижтимоий тармоғи (собиқ твиттер) раҳбари Илон Маск.
«Чунки у (Цукерберг) аллақачон цензура босимига бўйсунган. «Инстаграмда болаларни эксплуатация қилишда катта муаммо бор, бироқ Цукерберг ҳибсга олинмайди, чунки у сўз эркинлигини цензура қилади ва ҳукуматга фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларидан фойдаланишга рухсат беради», деди у.
Дуров 24 август куни тунда Парижда қўлга олинди. Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари телеграм асосчисини «наркотик моддалар савдоси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарлик»га алоқадорликда гумон қилмоқда. Уларнинг фикрича, мессенжерда модерация етарли эмас ва Дуров расмийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда. Дуров Франция фуқаролигига эга.
Хабар қилинишича, Дуров 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Маск аввалроқ 2030 йилга бориб Европада мемларга «ёқтириш» тугмасини босганлар қатл этилиши мумкинлигини ҳақида истеҳзо билан ёзганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter